Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шифо маслаҳат: “ЎҒЛИМ ДУДУҚЛАНАЯПТИ”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 11.10.2017, 20:09

— Ҳадемай ўғлим мактаб ёшига етади. Аммо ҳали ҳам баъзи сўзларни тўғри талаффуз қилмайди. Ўтиб кетар, дея аҳамият бермаётгандик. Энди бўлса, ташвишланиб қолдим, агар ўтиб кетмаса-чи? Ундаги бу ўзгаришнинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Ойдин Садриддинова, Тошкент вилояти

Нодира ГАЗИЕВА, логопед-дефектолог:

— Фарзандингиз дудуқланиб гапираётган бўлса, сабабни аввало оиладан излашингиз лозим. Ўйлаб кўринг, бирор руҳий таъсир бўлмаганми? Қачондан бошлаб, сўзларни тўғри талаффуз этолмайди? Болалардаги дудуқланиш руҳиятдан ташқари яна бир қанча омиллар сабабли ҳам келиб чиқиши мумкин. Жумладан:

– Бирор нимадан қаттиқ қўрқиш;

– Юқумли касалликлар;

– Бош соҳасига шикаст етиши;

– Ҳаракат, оҳанг ҳисси, мимик-артикуляр фаолият ривожланишида етишмовчилик;

– Айрим ҳолларда наслдан ўтиши ҳам мумкин.

Дудуқланишга оддий ҳолдек қарамаган маъқул. Уни даволашда тизимли ва давомий муолажа турлари талаб қилинади. Сизнинг вазиятингиздамалакали педагок ва логопед дефектологларга мурожаат қилиб, фарзандингизнинг нутқидаги муаммоларни ҳал қилиш лозим.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии