Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шифо маслаҳат: “БИҚИНИМ САНЧИЙДИ”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 10:17

— Тез юрсам ёки ўтирган жойимда кескин ҳаракатлансам, ўнг биқинимда санчиқ пайдо бўлади. Баъзан оғриқ бир неча дақиқа давом этиб, юришга қийналаман. Бу нимадан бўлиши мумкин?

Хушрўй Санаева, Қашқадарё вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Ўнг ёнбош биқиндаги оғриқ жигар, ўт қопи, ўн икки бармоқли ичак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар санчиқлар бирдан юз бериб, тез-тез такрорланаётган бўлса, албатта шифокорга мурожаат этинг. Оғриқ ўтиб кетган тақдирда ҳам, албатта мутахассис кўриги зарур. Шифокор назоратида жигар ва ўт халтасининг УТТтекшируви ўтказилади. Баъзан ўт қопида тош бўлса ёки ушбу аъзонинг қийшайиши кузатилса ёхуд жигарда шиш бўлганида ҳам санчиқлар юз бериши мумкин. Текширувдан ўтганингиздан сўнг аниқланган ўзгаришга кўра зарур муолажа танланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии