Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шифо маслаҳат: “ТИЛИМ ҚОТИБ ҚОЛАЯПТИ”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 10:48
— Эрталаб уйқудан уйғонгач, оғиз бўшлиғимда тушунарсиз ҳолат юз беради. Бир неча сония тилим карахт ҳолга тушиб қолгандек туюлади. Рости, тилим бор-йўқлигини сезмайман. Қуруқлашиб, ютинишга ҳам қийналаман. Озроқ сув ичганимдан сўнг ўтиб кетади. Куннинг қолган қисмида ҳеч қандай безовталик йўқ. Бу қанд касаллигининг бошланиши эмасмикан, деб ўйлаб қолдим.

Нозима Дадабоева, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Йўқ, бу қандли диабет хасталигининг аломати эмас. Сиз айтаётган белгилар одатда гастрит ёки холецистит белгиси сифатида қайд этилади. Эрталаб уйқудан уйғонгач, тилнинг карахт ҳолатга тушиши, оғизда тахирлик каби ўзгаришлар рўй беради. Қанд касаллигида эса оғизнинг қуриб қолиши фақат эрталаб эмас, балки кун давомида юз бериши мумкин. Безовталикларга аниқлик киритиш мақсадида гастроэнтролог шифокор кўригидан ўтинг. Парҳезга риоя этиб, овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқсангиз, муаммодан осон халос бўласиз. Агар парҳез ёрдам бермаса, ундан кейингина дори препаратларига ўтиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии