Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шифо маслаҳат: “ИККИЛАМЧИ ОСТЕОХОНДРОЗ НИМА?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 11:13

— Эрталаб уйқудан уйғонганимда белим қотиб қолаётганидан қийналаётгандим. Сўнгги вақтларда кескин ҳаракатлансам ҳам, оғриқ бераяпти. Шифокор кўригида менга иккиламчи остеохондроз ташхисини қўйишди. Остеохондроз ҳақида эшитганман. Аммо иккиламчи турини билмас эканман. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Саидаъло Каримов, Тошкент вилояти

Муҳаббат НАСРУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор-невролог:

— Иккиламчи остеохондроз умуртқа поғонасидаги шикастланишлар, юқумли касалликлар билан оғриш ҳамда ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш сабаб юзага келади. Ушбу ҳолатда невролог ва вертебролог шифокорларнинг кўриги талаб этилади. Бунда умуртқа поғонаси суякларининг умумий ҳолати ўрганилиб, рентген, магнит-резонанс томография текширувлари буюрилади. Таҳлил хулосаларидан келиб чиқиб, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши, физиотерапия ҳамда даволаш гимнастикаси амалга оширилади. Оғриқ хуруж қилган вақтда иссиқ муолажалар, ванна, уқалаш тавсия этилмайди. Бу оғриқни зўрайтириши мумкин. Бундай вақтда ҳаракатни чеклаш ва қаттиқ ўринда ётиш керак.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии