Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗНИ ОШИРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ТАВСИЯЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Психология
Добавлено: 12.10.2017, 11:59

1.Ҳар тонг контраст душ қабул қилинг!Бу муолажа организмда қон айланиши ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Шунингдек, иммунитет ва тери тўқималари мустаҳкамланади.

2.8 соатдан кам ухламанг! Уйқу организмнинг захиралари тўлиши учун энг яхши қувват манбаи саналади.

3.Овқатланиш тартибига риоя қилинг! Ишга отланишдан аввал нонушта қилинг! Ишингиз қанчалар кўп бўлмасин, тушлик қилишга одатланинг!

4.Жисмоний тарбияни унутманг! Эрталабки бадан тарбияни ўзингиз учун ёқимли мажбуриятга айлантиринг. Иш вақтида дам-бадам туриб, 10-15 дақиқа давомида юринг, имкони бўлса, енгил машқлар бажаринг.

5.Иш столингизни озода тутинг. Атрофингизда ёйилиб турган буюмлару қоғозлар фикрингизни бир жойга тўплашга ҳалал бериши мумкин.

6.Кун бошида қийин иш қилманг! Аста-секинлик билан иш босимини кучайтириб боринг. Бирданига оғир ишга киришсангиз ўзингизни руҳан ва ақлан чарчатиб қўясиз. Кейин ҳеч қандай иш қилгингиз келмай қолади.

7.Танаффус вақтида ҳамкасбларингиз билан суҳбатлашинг. Ишга кўмилиб ўтирган вақтда ўзингизга руҳий ҳордиқ беринг. ҳамкасблар билан дилдан суҳбатлашиш кайфиятингизни бироз бўлсада кўтаришига ишончимиз комил.

8. Белгиланган вақтда уйга кетинг! Бунинг учун ишингизни ўз вақтида бажаринг. Мажбурият юзасидан ортиқча икки соат ишлаш билан нимага эришасиз? Кун давомида битмаган ишингиз энди битармиди? Тартибли бўлишга интилинг!

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии