Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«ҚОНУНАН АЖРАШМАГУНЧА УЙНИ СОТОЛМАЙМАНМИ?»

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 12:00

— Эр-хотин ўн йилдан буён бирга яшамаймиз. Лекин қонуниний ажрашмаганмиз. Бир вақтлар иккита уй олинганди. Бири менинг номимда, иккинчиси отамнинг номига расмийлаштирилган. Эримнинг пропискаси иккинчи уйда. Ўзимга тегишли бўлган уйни сотиш учун унинг розилиги керак бўладими?

Нозима Сирожиддинова, Сирдарё вилояти

Адвокат Дилфуза Тўхтаева жавоб беради: — Ушбу вазиятда прописка аҳамиятга эга эмас. Биргаликдаги никоҳ даврида орттирилган мулк умумий ҳисобланиб, уларни олди-сотди қилиш масаласида ҳар иккала тарафнинг розилиги талаб қилинади.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии