Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ҚОРАКЎЛ ТЕРИЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ОЛИБ ЧИҚИШГА УРИНГАН ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 14:51

Тошкент вилояти божхона бошқармасиҒишткўприкчегара-божхона комплекси ходимлари қоракўл териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйишди.

Қўшни давлатга йўл олган пойтахтлик А.Зиямухаммедов божхона назоратидан ўтиш давомида ёнида ортиқча буюмлар йўқлигини маълум қилади. Аммо, унга тегишли юклар назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб 20 дона қоракўл териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.

Шунингдек, айни шу куни пойтахтлик яна бир шахс – Т.Маджидов ҳам 25 дона қоракўл териларини олиб чиқиб кетмокчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.

Олий навли ушбу қоракўл териларининг умумий баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,5 млн, сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 майдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб қоракўл терисининг экспортига қўйилган таъқиқ олиб ташланди.

Хўжалик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида қоракўл териларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдан аниқланган 3,1 мингга божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 16.7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии