Долзарб мавзулар Фото

Компьютер ва ноутбукларни ҳимоялаш йўллари

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 16.10.2017, 11:28

Компьютер ёки ноутбукингиздаги “Firewall” ҳимоя дастури доим ёниқ турсин. У интернет ва бошқа тармоқлардан келадиган ҳужумларни қайтаришда энг самарали қурол ҳисобланади. Одатда,Windows ва Mac operatsion тизимларида “Firewall” дастури олдиндан ўрнатилган бўлади. Компьютер/ноутбукингизга антивирус дастурини ўрнатинг. Windows 7 ва ундан юқори версиядаги операцион тизимларга антивирус дастури (Windows Defender) ўрнатилган бўлади ва улар одатда деярли барча интернет таҳдидларини қайтаришга кифоя қилади (Албатта, интернетдан масъулият билан фойдаланганингизда). Mac операцион тизимида ишловчи компьютерлар ҳам интернет таҳдидларига бардошли экани билан таниқли ва одатда, уларга ҳам қўшимча антивирус дастурини ўрнатишга ҳожат бўлмайди. Windowsнинг бошқа, эскироқ версияларини ишлатувчи фойдаланувчиларга айрим бепул антивирус дастурларини тавсия қиламиз:

Avast! Free Antivirus:
https://www.avast.com/

AVG Antivirus:
http://www.avg.com/affiliate/ww-en/free-antivirus-...

Интернетдан бўладиган янги таҳдидларга қарши муҳим ҳимоя воситаларига эга бўлиш учун операцион тизимдаги янгиланишларни (update) ўз вақтида кўчириб олиб, тизимни янгилаб боринг.

Шубҳали нарсаларни, дастурларни асло компьютер/ноутбукингизга кўчириб олманг ва уларни ўрнатманг. Улар маълумот ўғирловчи ёки компьютерингизни бузувчи зарарли дастурлар ёки вируслар бўлиши мумкин. Антивирус дастурлари ўрнатилган тақдирда ҳам, айрим “вирус”лар ўтиб кетиши мумкин.

Ишлатмаётган пайтингиз компьютер ёки ноутбукингизни ўчириб қўйишга одатланинг.

Бировларнинг диски ёки USB-drive хотира флешкаларини компьютер/ноутбукингизга улашда эҳтиёт бўлинг. Улар “вирус” билан зарарланган бўлиши мумкин.

Агар битта компьютерни бирдан ортиқ одам ишлатса, ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида профил (account) очинг.

Компьютердаги маълумотларни ҳар доим сақлаб (backup) қўйинг. Уларни алоҳида хотира дискларида ёки онлайн ахборот сақлаш сайтларига кўчириб қўйишингиз мумкин. Google Drive ва Dropbox каби маълумот сақлаш хизматини тақдим этувчи сайтларда бепул 15-20 гигабайтгача жой олишингиз мумкин.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии