41

«ЁРДАМ БЕРАМАН ДЕГАНДИ, АММО...»

САВОЛ-ЖАВОБ 17.10.2017, 09:16
1640
«ЁРДАМ БЕРАМАН ДЕГАНДИ, АММО...»

-Қизим 2003 йилдан буён эри билан бирга яшамайди. Қонуний ажрашишмаган. Боланинг моддий таъминоти учун алиментга берамиз десак, ихтиёрий равишда кўмаклашиб тураман, деганди. Бироқ ўшандан буён 4-5 ойда бир марта 10090 минг сўмни почтадан жўнатади-да, қорасини кўрсатмайди. Айтинг-чи, алимент тўловининг ихтиёрий келишуви мавжуд бўлганида қарздор устидан шикоят қилиб қаерга мурожаат этиш мумкин?

Исми сир тутилди

-Агар томонлар ўртасидаги алимент тўлови тўғрисидаги келишув суд орқали ёки нотариал тартибда тасдиқланган бўлса, тўлов келишилган муддатда амалга оширилмаётгани ҳақида судга шикоят келтириш мумкин. Алимент ундируви тўғрисидаги келишув оғзаки тарзда тузилиб, юқоридаги тартибда тасдиқланмаган бўлса, алимент тўловини ундириш учун судга ариза билан мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Суд томонидан алимент тўлови мурожаат этилган кундан бошлаб ундирилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+19° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz