41

«ҚАЙНОҒАМ ЕРНИ ЎЗЛАШТИРИБ ОЛГАН..»

САВОЛ-ЖАВОБ 17.10.2017, 13:07
1355
«ҚАЙНОҒАМ  ЕРНИ ЎЗЛАШТИРИБ ОЛГАН..»

— Қайнотам оиламиз учун ер майдони ажратиб берганди. Аммо ҳужжатларни расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. У киши бир йил аввал вафот этди. Гарчи ер майдони оғзаки тарзда берилган бўлса-да, бу ҳақда ҳаммага маълум қилинган. Буни қарангки, ўша ер ҳозирда қайноғамнинг номида. У бу ишни қандай бажарди, ҳайронмиз. Энди ерни ўзимизнинг номимизга ўтказсак бўладими?

Адвокат Нафиса Ибрагимова: — Марҳум қайнотангиз эгалигидаги ер майдонининг бир қисми унинг ҳаётлик чоғи эрингизга берилганлиги қонунан расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек, васиятнома ҳам мавжуд бўлмаса, умр йўлдошингиз шу ҳудуддаги давлат нотариал идорасига ўзига тегишли мерос улушини расмийлаштириш учун мурожаат қилиши мумкин. Агар бошқа меросхўрлар огоҳлантирилмасдан туриб, мерос ўзлаштирилган бўлса, бундай ҳужжатни ҳақиқий эмас, деб топилиши бўйича судга даъво келтиришга ҳам ҳақлисиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туманно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz