42

«ДИАБЕТ НАСЛ СУРАДИМИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 18.10.2017, 12:10
1728
«ДИАБЕТ НАСЛ СУРАДИМИ?»

Эрим уч йилдан буён қандли диабет билан оғрийди. Фарзанд кўришни режалаштираётганимиз боис ушбу хасталикдан ташвишга тушаяпман. Фарзандимизга ўтмасмикан?

Шифокор-эндокринолог Шаҳноза МУСАЕВА жавоб беради:

  • Бу касаллик фарзанд кўришингизга тўсқинлик қилмайди. Аммо ҳомиладорлик пайтида шифокор-эндокринолог кўригидан ўтиб, қондаги қанд даражаси миқдорини назорат қилиб юришингиз, ўзингиз ва туғилажак боланинг тана вазни меъёрдан ошиб кетмаслигигаэътибор беришингиз зарур. Бола улғайгач уни спортга бериш, овқатланишда қондаги қанд миқдорини кўтариш хусусиятига эга ширинликлар, конфет, қанд, музқаймоқ, пишириқларни чеклаб, кўпроқ мева-сабзавотлар, буғда тайёрланган таомларни кўпайтириш керак. Турмуш ўртоғингиз ўзини зўриқтирмаган ҳолда ҳар куни пиёда 45 дақиқа юриши қондаги қанд миқдорини безарар пасайтиришга ёрдам беради.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Комментарии