41

РАДАРЛАР НЕГА ЯШИРИНЧА ҚЎЙИЛАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2017, 10:34
2228
РАДАРЛАР НЕГА ЯШИРИНЧА ҚЎЙИЛАДИ?

— Аслида радарлар қонун бўйича қаерда туриши лозим? Ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимидан радар турган жойни кўрсатиб беришни талаб қилишга ҳақлими?

К.Омонов, Сурхандарё вилояти Термиз шаҳри

Холматжон САЙДАЛИЕВ, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) томонидан автомобиль йўлларида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қоидаларга риоя этишларини назорат қилиш мақсадида қоидабузарликларни белгиланган тартибда давлат стандартларига жавоб берадиган автоматик тарзда назорат қилувчи фоторадар комплексларидан (мосламаларидан) фойдаланилмокда.

Махсус техник воситалар, шу жумладан тезликни ўлчаш асбобларидан фойдаланилганда, ходим мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг метрология текширувидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот(сертификатни)ни кўрсатиши лозим.

Тезликни ўлчаш асбобларидан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлаш жойи йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили асосида белгиланиб, саф бўлинмаси нарядлар жойлашуви(дислокация)да қайд этилади. Нарядлар жойлашуви саф бўлинмаси командирида сақланиб, ҳайдовчининг талабига кўра танишиб чиқиш учун кўрсатилиши мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+19° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz