41

“ҚАРОРИМ ЎЗГАРДИ, АВИАЧИПТАНИ ҚАЙТАРМОҚЧИМАН... ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2017, 10:38
1469
“ҚАРОРИМ ЎЗГАРДИ, АВИАЧИПТАНИ ҚАЙТАРМОҚЧИМАН... ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?”

— Авиачипталарни қайтариш тартиби ҳақида маълумот берсангиз...

Санжар Тўраев, Тошкент шаҳар Миробод тумани

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизмати:


— Умуман фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилмаган авиачипталар учун пулни қайтариб бериш, сотиш қоидаларига кўра қайтарилмайдиган авиачипталардан ташқари, ташувлар сотилган мамлакатда амалга оширилади.
Қайтариш учун авиачиптанинг амал қилиш муддати:
- умуман фойдаланилмаган авиачипта учун – ташув сотилган кундан бошлаб 1 йил;

- қисман фойдаланилган авиачипта учун – дастлаб расмийлаштирилган авиачиптада кўрсатилган ташув бошланган санадан бошлаб 1 йил;
Ташувдан ихтиёрий воз кечилганда тарифларни қўллаш қоидаларига мувофиқ ташув ихтиёрий рад этилганлиги учун йиғим ундирилади.
Ташувдан мажбурий воз кечилганда (авиакомпания айби билан) сумма ҳеч қандай йиғим ундирилмаган ҳолда қайтарилади.
Суммани қайтариб беришда қуйидаги шартларга амал қилинади:
- агар умуман фойдаланилмаган чипта қайтарилса, тарифни қўллаш қоидаларида чипта қайтарилганлиги учун жарима йиғимлари ушлаб қолиш кўзда тутилган бўлса, шу жарима ушлаб қолинган ҳолда қолган сумма қайтариб берилади. Ҳар хил турдаги тарифларни қўллаган ҳолда расмийлаштирилган авиачипта умуман фойдаланилмасдан қайтарилганда, энг чекланган тариф учун амал қиладиган жарима санкциялари қўлланилади.
Агар қисман фойдаланилган чипта қайтарилса, йўловчига ушбу қайтариладиган сегментда амал қилувчи чипта қайтарилганлиги учун жарима суммаси ушлаб қолинган ҳолда ташувнинг фойдаланилмаган сегменти учун тўланган сумма қайтарилади.
Бундай ҳолларда қайтариладиган сумма қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:

  • қўлланилган тарифдан фойдаланилган йўналишдаги ташувларни сотиш кунида амал қилган бир томонга тариф суммаси айириб ташланади ва барча зарур жарима йиғимлари ушлаб қолинади. Агар бир томонга тариф суммаси эълон қилинмаган бўлса, ташув сотилган санада эълон қилинган баландроқ даражадаги бир томонга тариф суммаси қўлланилади.
йўловчи ёки бирга учган яқин қариндоши вафот этганда,буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилса, жарима йиғимларини ушлаб қолмаган ҳолда суммани қайтаришга рухсат этилади.
Парвоз купонларининг фойдаланиш навбати бузилган ҳолда фойдаланилмаган ташув учун суммани қайтариб беришга фақатгина ички ташувларда рухсат этилади, ташувдан мажбуран воз кечилганда эса йўналишдан қатъи назар сумма қайтариб берилади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туманно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz