41

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИ ЙЎЛЛАНМА БИЛАН ТЕКИН ДАВОЛАНАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2017, 10:59
1582
ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИ ЙЎЛЛАНМА БИЛАН ТЕКИН ДАВОЛАНАДИМИ?

— Ҳарбий хизматга чақирилувчига тиббий кўрикдан ўтаётган пайтда аниқланган касаллиги бўйича даволанишда имтиёзлар борми? Агар тиббий кўрик пайтида йўлланма берилган бўлса...

Зуҳра Қобилова, Тошкент вилояти Бўка тумани

Носир ФОЗИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тиббий хизмат подполковниги:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ypyш ва тинчлик даврида тиббий гувоҳлантириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 95-сон Қарори талабларига кўра, чақирилувчи иккинчи босқичда тиббий кўрикдан ўтаётганда (вилоят ёки шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи тиббий комиссиядан) бирон-бир касаллик бўйича баҳс талаб ҳолат юзага келса, вилоят ёки шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланган йўлланма билан Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилади.

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий-тиббий комиссиясида (Мудофаа вазир­лиги Марказий ҳарбий клиник госпитали бош мутахассислари билан биргаликда) чақирилувчи тиббий текширувдан бепул ўтказилади. Чақирилувчиларнииг Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий даволаш муассасаларида имтиёзли даволанишлари кўзда тутилмаган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+14° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz