Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Гаджетларни қувватлантиришни ўрганамиз!

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 23.10.2017, 14:01

Қурилмани мунтазам равишда қувватлантириб туринг.

Гаджет аккумулятори қуввати тўлалигича тугаб қолмасин. Литий-ион аккумуляторларда хотира эффекти мавжуд эмас, шунинг учун ҳам улар тўлалигича ўчиб улгурмасиданоқ қайта қувватлантириш зарур.

Агар қурилмангиз аккумулятори узоқ муддат сизга беминнат хизмат қилишини истасангиз, уларни 10-20 фоиздан камроқ қуввати қолганида қувватлантиришга қўйинг.

Қурилмани ўз вақтида қувватлантиргичдан узинг

Гаджетингиз аккумулятор қуввати 50-80 фоиз бўлса, ундан бемалол фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Гаджет сизга узоқ муддат хизмат қилади. Агарда аккумулятор 100 фоиз қувватланган бўлса, уни ўз вақтида электр токидан узинг. Бу амал батареянинг узоқ муддат бузилмаслигига кафолат беради. Кўпчилик телефони ёки ноутбукини кечаси қувватлантиришга қўйиб қўяди. Бу нотўғри.

Бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлалигича ишлатинг ва 100 фоизга тўлдиринг

Узоқ муддат телефондаги тўлиқ қувват сақланиб туриши ҳам литий-ионли аккумуляторлар учун зарарлидир. Ҳар доим 0% гача тушиб кетадиган қувват ҳам худди шундай зарар келтиради. Қувватлантириш жараёнининг бетартиблиги (розеткадан қувватлантириш, USB воситасида қувватлантириш) сабаб, мутахасcислар бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлиқ ишлатиб, уни 100% қувватлантиришни тавсия қилади.

Оригинал қувватлантирувчи мосламадан фойдаланинг

Қувватлантирувчи мослама бевосита мобиль телефоннинг ичида жойлашганини, ташқи қувватлантирувчи ускуна эса маиший электр тармоқдаги токни унга тўғрилаб туришини кўп­чилик билмаса керак. Яъни қувватлантирувчи ускуна тўғридан-тўғри батареяга таъсир ўт­казмайди.

Айрим гаджетлар, масалан, фотокамералар ички қувватлантирувчи ускунага эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг литий-ионли аккумуляторлари ташқи қувватлантирувчи мосламага ўрнатилган бўлади. Мана шундай ҳолларда қалбаки қувватлантирувчи мосламадан фойдаланиш гаджет батареяси иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Батарея қизиб кетишига йўл қўйманг

Литий-ионли батареяларнинг энг ашаддий душмани юқори ҳарорат ҳисобланади. Қизиб кетишни улар асло кўтара олмайди. Шунинг учун ҳам мобиль ускуналарга қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг. Шунингдек, телефонингизни иситиш тизимидан ҳам узоқроққа қўйинг. Литий-ионли аккумуляторларни ишлатиш мумкин бўлган максимал ҳаво ҳарорати-40 °C даражадан +50 даражагача.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии