Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Рақс тушувчи роботлар

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 23.10.2017, 14:37

Ақлли темиртанларни кузатишдан-да мароқли машғулот бўлмаса керак. Айниқса, агар улар инсонга хос хатти-ҳаракатларни такрорлашга уринишаётган бўлса.

Хитойнинг Шаньдунь провинциясида ҳозир бўлган “Гиннесснинг рекордлар китоби” мутасаддилари янги жаҳон рекорди ўрнатилганини қайд этдилар. Гап бу ерда мислсиз улкан масштабдаги роботларнинг ажабтовур рақслари ҳақида бораётир.

Лойиҳа муаллифлари рекордчилар китобидан ўрин олиш учун аввалдан майдончага 1007 та роботни жойлаштиришди. Смартфондан юборилган “старт” буйруғидан сўнг роботлар ҳакамлар ҳайъати олдида бир дақиқа мобайнида ўзаро уйғун равишда рақсга мос ҳаракатларни бажаришди. Бу эса якунда “Роботлар ижросидаги энг улкан масштабдаги рақс ўйини” сифатида баҳоланди.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии