Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

"ЛЕСЕТТИНИ" ОЛИБ ҚОЧГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 31.10.2017, 17:32

2017 йил 13 сентябрь куни соат 11:20 дан 16:20 га қадар бўлган вақт оралиғида, Алибоев Нурилло Ғайбулло ўғли, Сергели туманида жойлашган автомашиналар ювиш жойида, фуқаро Расулов Нурбек Собирович ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини ювиш учун қолдирганлиги ҳамда калити ўт олдириш жойида бўлганлигинидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Бектемир туманидаги “Қўйлиқ” бозорининг ёнидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва Н.Ғ.Алибоевни ушлаш чоралари кўрилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, Н.Ғ.Алибоев аниқланган ва ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа