Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ҚЎШМАЧИ АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 02.11.2017, 17:07

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент туманида жойлашган “Қоплонбек” ЙПҲ масканида 4 аёлни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Қозоғистон Республикаси орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юбормоқчи бўлган аёл ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,е” бандлари (одам савдоси, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Жиноятнинг оғирлилик даражасини инобатга олган ҳолда Д.И.Ҳамрабаевага (1966 йилда туғилган) нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Д.И.Ҳамрабаеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа