Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​33 МИЛЛИОНЛИК АТТОРЛИК БУЮМЛАРИ ЎҒРИЛАНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 04.11.2017, 18:49

2017 йилнинг 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси, Тожибоев Рихсибой Яхё ўғли, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида жойлашган парфюмерия буюмлари дўкони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Тохиров Сарвар Шакировичга тегишли бўлган жами бахоси 33.452.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғирлик, яъни анча миқдорда, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа