Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

СЎЗ МЕГАН ФОКСГА

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 07.11.2017, 15:43

«Трансформерлар» фильмидаги Микаэл Бейнс роли орқали машҳурликка эришган америкалик актриса ва фотомодель Меган Дениз Фокс 1986 йили АҚШда дунёга келган. Меган Фокс италян маркаси «Эмпорио Армани»нинг «юз»и ҳисобланади. У 2001 йилдан то ҳозирга қадар 20дан ортиқ картиналарда суратга тушиб келмоқда.

1. «Севгини изламанг, сизга баxт келтирувчи инсонни изланг. Эртами кечми бу баxт севгига айланади».

2. «Кўпчилик Голливуд актёр ва актрисалари ўз шаxсий хаётларини оммага ошкора қилишни севадилар. Мен эса эски Голливуд юлдузлари каби сирли бўлишни афзал кўраман».

3. «Шундай замонда яшаяпмизки, ориятни йўқотишдан кўра қўл телефонини йўқотиш анча қўрқинчлироқ».

4. «Эрта тонгда ювиниб бўлгандан сўнг, юзимга аввал юмшатувчи, сўнг, албатта, қуёш нурларидан ҳимояловчи кремдан суртаман. Бусиз кўчага чиқмайман. Агар пардоз қилмасликнинг имкони туғилса, албатта бундан фойдаланаман. Суратга тушиш жараёнлари, қизил гиламчаларда юришдан кейин юзга дам керак».

5. «Ҳеч қачон мен хақимда ёзганларни ўқимайман. Бундай қилишни тезда ўрганмадим, албатта. Сариқ матбуотдан кўра, романлар ўқиганим афзал».

6. «Болалагимда комикслар ўқишни ёқтиртардим. Бу ўзимни қутақариш йўли эди. Мактабдан, оиладан умуман ҳамма нарсадан қочиш эди бу».

7. «Мен учун овқат пиширгандан кўра оч қолганим яxшироє».

8. «Қизил гиламчага чиқишдан олдин, юзим, бўйнимга ва бўйин атрофига терини ялтиратадиган махсус воситадан суртаман. Буни албатта қиламан. Лаб бўёғи, упа, тенларга келадиган бўлсак, мен учун тугалланган ва уйғун образ яратиш жуда муҳим. Кўйлак, пардоз ва турмак бир бутундек кўриниши зарур».

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа