Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Баҳром Назаров мухлисларини интизорлик билан кутмоқда

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 07.11.2017, 16:05

6 ноябрь куни Миллий матбуот марказида хонанда Баҳром Назаровнинг янги “Интизор” деб номланган концерт дастури олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда хонанда ва ташкилотчилар концерт янгиликлари билан ўртоқлашди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу йилги концерт репертуари ранг-баранг, унда жами 20 та қўшиқ ижро этилади, уларнинг 10 таси янги қўшиқлардир. Шунингдек, концертда қизиқчилар Шукрулло Исроилов ҳамда “Гап йўқ” триоси иштирок этади.

Хонанда Баҳром Назаров янги концертида жонли ижро бўлиш бўлмаслигига аниқлик киритди.

“Жонли ижрога ҳали 100 фоиз тайёр эмасман. Чунки унга жуда катта тажриба керак. Тўйларда 400 та одам сизни тингласа-да, бошқа ишлар билан ҳам машғул бўлади, концертда эса 4 000 та одамнинг кўзи сизда бўлади. Бунинг масъулияти ҳам катта, унда ҳам овозингиз, ҳам мухлислар билан ишлаш керак. Лекин навбатдаги концертларимни жонли ижрода ўтказиш ниятим бор, албатта”, - деди Баҳром Назаров.

Хонанданинг ушбу фикрига журналистлар томонидан қарши фикрлар ҳам билдирилди. Жумладан, “жонли ижрога тайёр эмасман” дейиш нотўғри экани, камчиликлари билан бўлса-да, барибир жонли куйлашга ҳаракат қилиш кераклиги айтилди. Санъаткорлар жонли ижро тарғиботини кучайтирса, эшитувчиларда ҳам унга кўникма ҳосил бўларди, фонограмма санъаткорни дангаса қилиб қўяди, деган фикрлар ҳам билдирилди.

Матбуот анжуманида санъаткорларимиз орасида журналистлар билан ҳисоблашадиганлар саноқли экани, шулардан бири Баҳром Назаровлиги алоҳида қайд этилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа