Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ 8-ЎРИНГА ЧИҚДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 10.11.2017, 11:36

Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та университет жой олди.

Мазкур нашрнинг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар.


Янги “ Joongang Daily ” рейтингида Корея Республикасидаги Инҳа университети 182 балл билан 8-ўринни эгаллади. Ўтган йили университет 177 балл билан 10-поғонада эди.

Таъкидлаш лозимки, Корея Республикасидаги Инҳа университети 2014 йилдан бери ушбу рейтингдаги натижасини янгилаб келмоқда. 2014 йилда “ Joongang Daily ” рейтингида Корея Республикасидаги Инҳа университети 14-ўринда бўлса, 2015 йилда таълим муассассаси 13-ўринга кўтарилди. Ўтган йили эса университет 10-поғонани эгаллади.

Инҳа университети кўрсаткичларнинг кўпида биринчи 10 таликда, ёки унга яқин ўринларда жойлашди. Мисол учун, олий ўқув юрти “Талабаларнинг ўзлаштириши” кўрсаткичи бўйича 3-ўринни эгаллади. “Ходимларни ишга олиш учун тавсия қилинадиган университет” ва “Мактабни битиргач, ўқиш учун энг яхши университет” бўйича кўрсаткичларда 6-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасидаги Инҳа университети Ўзбекистонда ҳам ўзининг юқори сифатли дастурларини таклиф этмоқда. 2014-йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети очилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) ёшларга «Компютер ва дастурий инжиниринг» ва «Логистика» йўналишлари бўйича ўқув дастурларини таклиф этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа