Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мадад-шифо: “ОНАМНИНГ ЎТ ПУФАГИДА ТОШ БОР...”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 13.11.2017, 13:38

— Бундан уч йилларча аввал онамнинг ўт пуфагида тош борлиги аниқланди. Гарчи тош ҳажми кичик бўлса-да, жойидан силжиганида оғриқ беради. Бундай бўлмаслиги учун нималарга аҳамият бериш лозим? Ўт пуфаги касалланганларга қандай таом ва егуликлар тавсия этилади?

Зарифа Пўлатова, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Ўт пуфагида тош аниқланганида унинг ўлчамига кўра дори воситалари ёрдамида тошни эритиб тушириш ёхуд оператив даво чоралари қўлланилади. Тош жойидан силжиганида оғриқ бериши, безовталик келтириб чиқариши табиий ҳол. Бундай бўлмаслиги учун эса шифокор буюрган препаратларни ўз вақтида қабул қилиш ва оч юрмаслик лозим.

Парҳезбор егуликлар ўт пуфагига зўриқиш тушишига қарши энг яхши профилактика чорасидир. Бунда оз-оздан, тез-тез таомланиш, аччиқ, шўр, зираворли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, газланган ичимликлардан тийилиш лозим. Борди-ю безовталик зўрайиб бораверса, албатта қайта тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа