Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

БУФФОНСИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ТАТИРМИДИ...

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 10:17


Италия терма жамоаси навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди. Ўз майдонида — " Сан-Сиро" стадионида Швеция жамоасини қабул қилган италияликлар ўйинида ҳисоб очилмади.

Биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган италияликлар икки натижасига кўра жаҳон чемпионатига чиқа олмайди. Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон Швецияга қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида кўзда ёш билан термадаги фаолияти якунланганини маълум қилди. Швецияга қарши ўйин унинг учун сўнггиси бўлиб қолди. Буффонга қўшилиб Италия футболининг бутун дунёдаги ишқибозлари ҳам йиғлашди.

«Италия термасини яхши йигитларга қолдираман. Менга ҳамиша ёрдам берган инсонларга раҳмат! Раҳмат, Италия! Терма жамоа ҳали ўз мавқеига қайтади. Биз итальянлармиз, биз ҳамиша қайта оламиз. Мен сизларга ўзимнинг Жижи Доннаруммамни қолдиряпман. Маттиа Перин ҳам ишончли», – деди Буффон RAIга берган интервьюсида. Буффон кетди...Унинг фанатларига энди жаҳон чемпионати ҳам татимайди...

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа