Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ МАДРИД ШАҲРИДА ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 11:15

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Испания Қироллигида бўлиб турибди. 2017 йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испания Қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Музокаралар давомида ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Суҳбатда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Испания инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва номенклатурасини кўпайтириш учун етарлича имкониятларга эга бўлиб, 2017 йилнинг январь — июль ойларида бу кўрсатгич 71,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Учрашув ва шу куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испания Савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа