Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИГА ГУЛИСТОН ҲАМДА МИРЗАОБОД ТУМАНЛАРИ БИРИКТИРИЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 15:00

Вилоят туман ва шаҳарлари ихтисослашувига кўра чуқур таҳлил қилиниб, 4 секторга бўлинди. Вилоят давлат солиқ бошқармасига Гулистон ҳамда Мирзаобод туманлари бириктирилди. “Йўл харитаси”га асосан ҳудудлар ҳокимлари томонидан ушбу масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, 34 нафар ходимдан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Жорий йилда ҳудудимизда 98 лойиҳа амалга оширилиши натижасида 11 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Ҳудуддаги 42 маҳалла фуқаролар йиғинида 140 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Фуқароларнинг мавжуд 2 минг 970 гектар томорқадан унумли фойдаланиши учун барча шароит яратилмоқда. 2 туман ҳудудидаги 211 эҳтиёжманд оилага тижорат банкларининг 637 миллион 600 минг сўмлик кредит маблағи ажратилди.

“Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида шу йил 12 август куни бошқарманинг махсус ҳужжати қабул қилинди. Унга кўра, бошқарманинг 19 ходими 33 минг 851 оилага бириктирилди ва уларга ҳар бир оилага кириб, томорқадан, тижорат банкидан олинган кредитдан мақсадли фойдаланиши ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудуддаги бандлик бўлимларига мурожаат қилган 1 минг 87 нафар фуқаронинг 812 нафари ишга жойлаштирилди. Ҳали ишсиз бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш учун ижросини кутаётган лойиҳаларни амалга ошириш талаб этилади.

Ҳудудимизда 12 минг 851 километрга яқин ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, ўрганишлар натижасида 42 маҳаллада 305 километрлик йўл таъмирталаб экани аниқланди ва ҳозирга қадар 100 километрдан зиёд йўл жорий таъмирдан чиқарилди. Суюлтирилган газга эҳтиёжи бўлган хонадонларнинг 17 минг 550 тасига газ баллонлари етказилди.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 21 маҳалладаги 134 бетон симёғочлар, 7 маҳаллада салкам 170 километр электр ўтказгич симлари алмаштирилди, 12 трансформатор ўрнатилди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳолининг электр энергияси ва табиий газдан қарздорлигини бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 14 миллиард 154 миллион сўм электр энергиясидан, 7 миллиард 205 миллион сўмдан ортиқ табиий газдан қарздорлик ундирилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа