Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мадад-шифо: “ОШҚОЗОННИНГ ОСИЛИБ ҚОЛИШИ НИМА ДЕГАНИ?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 15:45

— Қорин бўшлиғи УТТси ўтказилганида ошқозоннинг номеъёрий чўзилиши аниқланди. Шифокор мазкур ҳолат озғинлик билан боғлиқ деяпти. Аммо менинг шубҳам бор. Агар бу бирор касаллик белгиси бўлса-чи, нима қиламан?

Ойдин Жалилова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Ёғ қатлами кам ҳамда мушаклар сустлиги ҳисобидан ошқозон шакли меъёрий кўринишидан ўзгаради. Соддароқ айтганда, меъда чўзилиб қолади. Бу асосан озғин одамларда учрайди. Ўз ҳолича ошқозон осилиб қолиши хавфли эмас, аммо ёғ қатлами пайдо қилинмаса, кейинчалик ножўя таъсири бўлиши мумкин.

Вазн орттириш учун эса калорияли маҳсулотлар тановулига диққат қилиш лозим. Оқсил, углевод ва ёғлар тенг тақсимланиши учун гўшт, балиқ, сут-қатиқ, творог, мева- сабзавотлар, ёрмалардан иборат таомнома тузилишига эътибор беринг. Ҳар 3-4 соатда овқатланишга одатланинг. Жисмоний чиниқиш ҳам муҳим, мушаклар учун пресс машқларини бажаринг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа