Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мадад-шифо: “ПАНКРЕАТИТ – СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ИСТИСНО ЭМАСМИ?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 15:54

— Менга панкреатит ташхиси қўйилган. Даволанаётган бўлсам-да, ўнг қовурға остида оғриқ қўзғаб туради. Қон таҳлили яхши чиқди, ошқозоности безида салгина ўзгариш борлигини айтмаса, аҳволим дуруст. Айтинг-чи, мазкур хасталик билан спорт машқларини бажариш мумкинми ё ман этиладими?

Холбой Тўрабоев, Жиззах вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Сиздаги аломатлар панкреатитга мос келмаяпти. Негаки, панкреатитда кучли оғриқ юзага келади. Мазкур касаллик билан оғриган беморларга спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Оғриқ бўлмаса ва хасталик хуружлари кузатилмаганидагина спорт машғулотларига изн берилиши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа