Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎЗБЕКИСТОНГА 2,29 МЛРД. МИҚДОРИДА МАБЛАҒ АЖРАТАДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 16:02

Осиё тараққиёт банки 2018 — 2020 йилларда Ўзбекистонга 2,29 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни режалаштирмоқда.

ОТБ 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон учун бизнес-режани қабул қилган.

Унга кўра, ОТБ Ўзбекистонга 1,54 млрд. АҚШ доллари миқдорида ва Осиё тараққиёт жамғармасининг имтиёзли маблағларидан 750 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит беришни режалаштирмоқда.

Жумладан, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини модернизация қилиш учун 750 миллион доллар ажратади. Мазкур маблағ иссиқлик ва гидроэлектростанциялар, шунингдек, электр узатиш линияларини қайта тиклашга йўналтирилади.

Яна 793 миллион АҚШ доллари транспорт инфратузилмаси ва сув таъминоти тизимларини қуришга йўналтирилади.

ОТБ қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 400 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда.

Булардан ташқари, ОТБ соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга 45 миллион, молиявий секторни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун 400 миллион АҚШ доллари ажратишни кўзламоқда.

ОТБ, шунингдек, Ўзбекистонга энергетика ва молия ҳамда сув таъминоти соҳаларидаги лойиҳалар учун қўшимча яна 660 миллион АҚШ доллари ажратиши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа