Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мадад-шифо: “ТИШДАТОШ ЙИҒИЛИШИ СТОМАТИТГА САБАБ БЎЛАДИМИ?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 16:10

Деярли ҳар 2-3 ойда тилнинг ён тарафи ва лаб ичида стоматит юзага келади. Даволовчи шифокоримнинг айтишича, тез-тез қайталанадиган стоматитнинг икки хил сабаби бўлиши мумкин, бири ошқозон-ичак муаммолари, иккинчиси эса тиш тоши экан, чинданам шунақами? Тишларда тўпланган тош қандай қилиб стоматитни келтириб чиқариши мумкин?

Дилноза Сафарова, Навоий вилояти

Улуғбек МУҲАММАДХЎЖАЕВ, олий тоифали шифокор-стоматолог:

— Тиш тошлари ёғ, туз ва микроорганизмлардан таркиб топган. Оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилмаслик оғиз бўшлиғи РН муҳитини кислоталилик томон сурилишига олиб келади. Оғиз бўшлиғидаги РН муҳит шиллиқ қаватда, тиш эмалида микроорганизмлар учун фаолликни ошириб, бунинг оқибатида турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Стоматитнинг икки эмас, бир қанча сабаблари бор, булар:

–Инфекциялар;

–Жароҳатлар: механик (протез тиш, ўткир қирралир тишлар, тиш тошлари); кимёвий (ишқор ва кислоталар туфайли); физик (шиллиқ қават куйиши ва нурланиши);

–Аллергия;

–Медикаментоз заҳарланиш;

–Моддалар алмашинувининг бузилиши;

–Тизимли характердаги ички аъзо касалликлари оқибати бўлиши мумкин.

Агар сизда стоматит аниқланган бўлса, санаб ўтилган омилларни бирма-бир кўриб чиқиш керак. Тўлиқ тиббий текширувгина масалага ойдинлик киритади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа