Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Тошкент Мода ҳафталиги ўз ишини бошлади

Бўлимлар: Жамият, Жиноят
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 16:38

Бугун Тошкент мода ҳафталигига старт берилди. Ҳафталик давомида «Миллий либослар» фестивали, Tashkent Fashion Performance, #beyoung (ёш дизайнерлар танлови) ҳамда маҳаллий ва хориж дизайнерларининг муаллифлик намойишлари, шунингдек, ўзбек миллий матолари ва амалий санъат нуманалари кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҳафталик ташкилотчилари журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Тошкент мода ҳафталигининг илк кунида «Италия модасига 60 йил» номли кўргазманинг расмий очилиш маросими ўтказилади. Кўргазма Италия услуби ва модасининг тарихи ва ривожланишига бағишланган бўлиб, унда 1950 йилдан то бугунги кунга қадар Италия тикувчилари ва машҳур дизайнерлари томонидан яратилган тарихий либослар ва аксессуарлар намойиш этилади.

Шунингдек, ҳафталик давомида «Италия модаси куни» ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Antonio Grimaldi, Fulvio Luparia каби машҳур дизайнерлари, Турин мода ҳафталиги қатнашчилари ва дизайнерларининг ҳам коллекциялари намойиш этилади.

Бундан ташқари, мода ҳафталиги доирасида илк бор Ўзбекистон дизайнерлари томонидан “Buxoro Brilliant Silk” Қўшма корхонаси билан ҳамкорликда шойи матоларидан ишлаб чиқилган турли ассортиментдаги замонавий либослар тўпламлари тақдим этилади.

Мода ҳафталигида 5 нафар профессионал дизайнерлар - Дилноз Эркинова, Нилуфар Абдувалиева, Дина Сайфи, Николай Нам ва Елена Мильбергерларнинг муаллифлик коллекциялари, жами 850 тага яқин либослар комплекти намойиш этилиши режалаштирилган.

Мазкур мода ҳафталиги Ўзбекистон мода индустриясида энг муҳим воқеалардан бири бўлиб, унинг бош мақсади ўзбек модасини тарғиб қилиш, ёш дизайнерларнинг ижодий имкониятларини ривожлантириш, янги номларнинг намоён бўлиши, ёш дизайнерлар учун кенг истиқболнинг очилиши, профессионал муҳитнинг шаклланиши, халқаро мода индустриясини халқаро алоқаларини кенг доирасини яратишдир. Мода ҳафталиги профессионал дизайнерларга ва «Мода уйлари»га ўз либосларини намойиш қилиш ва мухлисларга мода дунёсида ривожланиш тенденцияси бўйича маълумотларни олиш имкониятини беради.

Тошкент мода ҳафталиги дастури қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • #beyoung – ёш дизайнерлар танлови;
  • Ўзбек ва хориж дизайнерларининг муаллифлик намойишлари;
  • «Миллий либослар» фестивали;
  • Tashkent Fashion Performance;
  • «Италия модасига 60 йил» кўргазмаси;
  • Хориж ва маҳаллий етакчи дизайнерлар томонидан маҳорат-дарслари ва семинар-тренинглар;
  • Ўзбек матолари ва ўзбек анъанавий либоси кўргазмаси.

Фото: Twitter

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа