Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ВЕНЕСУЭЛАДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 17:15

Венесуэла “Global Vision” телеканалининг душанба кунги эфирида мамлакатнинг алоқа ва ахборот вазирлиги раҳбари Хорхе Родригес бундан кейин ижтимоий тармоқлар ва уларда берилаётган маълумотлар тартибга солиниши борасида баёнот берди.

Венесуэла Алоқа ва ахборот вазирининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборотлар мамлакат ва фуқаролар учун жуда кўп салбий оқибатларга сабабчи бўлиб қолмоқда. Энди бундай хабарлар назоратга олиниши, нохолис ва нотўғри маълумот тарқатганлар тегишли тартибда жазоланиши Родригес томонидан алоҳида эътироф этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа