Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ЗАМБИЯ ПОЙТАХТИ ЛИВИНГСТОН ШАҲРИДА БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗ БЕРДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 17:17

Замбия пойтахти Ливингстон шаҳрида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ерда дайди фил икки нафар сайёҳни эзиб ташлади.

Маълум қилинишича, сайёҳлардан бири 55 ёшли Бельгия фуқаросидир. У суратга тушиш мақсадида дайди филга яқин борган. Аммо ёввойи уни эзғилай бошлаган. Шу онда 64 ёшли Нидерландия фуқароси бўлган яна бир сайҳ шеригига ёрдамга чоғланган. Фил ҳалоскорни ҳам аяб ўтирмади. Оқибатда икки нафар сайёҳ воқеа жойида нобуд бўлди.

Маҳаллий ёввойи табиат департаменти маълумотига кўра, юзлаб одамлар ҳар йили ҳайвонлар ҳужумидан ҳаётдан эрта кўз юмади. Бундай кўнгилсизликлардан сайёҳлар ҳам ҳимояланмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа