Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ТИЛЛА ВА ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 17:23

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини ҳам фош этишди. “Тошкент — Деҳли” йўналиши бўйича парвозга отланган опа-сингиллар Дилдора ва Диёра Ғофуровалар тилла қуймаларни божхона назоратидан четлаб олиб чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ушбу аёллар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида Дилдора Ғофурова 130 гр. оғирликдаги 2 дона ва Диёра Ғофурова (исм-шарифлар ўзгартирилган)100 гр. оғирликдаги 2 дона тилла қуйма бўлакларини пинҳона олиб чиқишаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 1,1 мингдан зиёд божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 9 млрд. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа