Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«ҚИЗИМ БОҒЧАГА ЧИҚДИ...» ОТА-ОНАЛАР УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Психология
Добавлено: 14.11.2017, 17:34

Одатда ота-оналар фарзандларини 2-3 ёшидан болалар боғчасига боришини маъқул билшади. Бироқ болакай ҳар доим ҳам янги муҳитга тезда ўрганолмайди. Мослашув даври осон ва асаббузарликларсиз кечиши учун бир нечта тавсияларни тақдим этамиз.

КУН ТАРТИБИ

Фарзандингизни болалар боғчасига олиб борганинингизда, дастлаб узоқ вақтга қолдирманг.Уч кун давомида 2-3 соат етарли. Кейинги кунларда эса тушликкача қолдиринг, янги дўстлари билан биргаликда овқатланиб кўрсин. Ана шундагина бола аста-секинлик билан мослашув жараёнидан ўтиб боради. Иккинчи ҳафтадан эса кичкинтой уйқу вақти ҳам боғчада қолсин. Агар фарзандингиз ухлолмай ёки эртароқ уйғониб, хархарша қилса, ҳар эҳтимолга қарши бу ҳақида ҳам тарбиячи билан келишиб олинг.

ДЎСТЛАШИШНИ ЎРГАТИНГ

Болакай эрта-ю кеч уйда катталар билан қолмай, тенгдошлари билан болалар майдончасида ўйнашга одатланган бўлса, боғчага ўрганиши осонроқ кечади. Ахир унда дўстлашиш кўникмаси бор. Жигарбандингизни боғчага бериш истагингиз бўлса, унибунга аввалдан тайёрлаб боринг. Тенгдошлари билан алоқага киришишни ўргатинг, бунинг учун болалар майдончаси, сайрга чиқиш, у билан кўпроқ мулоқот қилиш тавсия этилади. Болалар майдончасида фарзандингиз ўзини қандай тутади, ўйинчоғини бошқалар билан бўлишадими, кузатинг. Кўп ҳолларда болалар боғчадагинотаниш даврада ёлғиз қолмасликни истаб, уйдаги ўйинчоғини олиб кетади. Гуруҳдошлари унинг ўйинчоғига тегинса, кичик муаммолар келиб чиқиши мумкин. Юқоридаги кузатув ана шундай ҳолатлар учун муҳим.

ҚАЙСИ ФАСЛДА БОҒЧАГА БОРГАН МАЪҚУЛ?

Албатта, ёзда. Боғчага ўрганиш учун энг қулай давр, негаки, болалар бу фаслда аксарият вақтларини майдончада ўйнаб ўтказишади. Іамда мавсумий касалликлар кўп ҳам безовта қилмайди.

МУСТАҚИЛ БЎЛИШГА ЎРГАНАДИ, АММО...

Ота-оналар аксарият ҳолларда фарзандини тувакка ўргатиш, тагликдан ажратиш учун боғчага беришади. Маслаҳатимиз, фарзандингизни бу ишларга ўргатишни боғча тарбиячисига юкламанг. У бир вақтнинг ўзида 20 нафардан ортиқ болани эплаши, кичик хожатлари учун маъсул бўлиши қийин. Яхшиси болакай бу кўникмаларга оиласида, ўзига таниш бўлган муҳитда ўргансин.

“БОҒЧАГА БОРАМИЗ!” ЎЙИНИ

Болакайни боғчага беришдан аввал унда бу маскан ҳақида ижобий таассурот уйғотиш керак. Муассасанинг қанчалар яхши эканлигини гапириб бергандан кўра, уни кўрсатган маъқул. Кун давомида қизиқарли жараёнлар, дўстлари билан ўйнашини тасвирлаб бериш учун ўйин тарзида тушунтириш керак. Бунда болакайнинг ўйинчоқлари сизга ёрдам беради. Уйингизни кичик бир ҳудудини болалар боғчасига айлантиринг. Ўйин вақти болакай севимли ўйинчоғини боғчасига берсин.

Боғча кун тартибидаги ҳамма вазиятларни ўйин шаклида кўрсатиб беринг. Масалан, эрталаб ўйинчоқни уйқудан уйғотиб, кийинтириб, чой ичириб, боғчага кузатиб қўйинг. Іамда ўйинчоқ боғчага боришда ва у ерда қолаётган вақтида йиғламаётганини бот-бот айтиб, мақташни унутманг.

Беш-олтита ўқийнчоқни ўтказиб, гуруҳ тузинг. Улар билан гигиеник муолажалар ўтказиш, нонушта ва тушлик қилиш фарзандингизга ёқиши, шубҳасиз. Шунингдек, тушдаги уйқу ҳақида ҳам унутманг. Уларга қўшилиб фарзандингиз ҳам ухласин. Турли ҳил машқлар, яъни расм чизиш, ясаш кабилар ҳам вақтни мароқли ўтказади. Асосийси, онанинг фарзандини боғчада олиб кетадиган саҳна ёдингиздан кўтарилмасин. Бу жараёнда «Мен қайтиб келдим. Энди уйга қайтамиз. Бугунги кунинг жуда қизиқарли ўтди, сен ҳатто зерикишга ҳам улгурмадинг!» деб айтиш ўринли бўлади.

Болани боғчага ўргатишдек машаққатли ишда омад ва сабр тилаб қоламиз!

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа