Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ АМАЛИЁТИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 17:34

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорлари билан мамлакатдаги барча тижорат банкларининг чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун берилган лицензияларининг амал қилиши тугатилди ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайта расмийлаштириб берилди.

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бундан олдин Марказий банк томонидан тижорат банкларига “Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш қоидалари”га мувофиқ Бош лицензия, “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан миллий валютада операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилар эди.

“Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон талабларига мувофиқ тижорат банкларига хорижий валютада операцияларни амалга ошириш бўйича лицензия бериш амалиёти бекор қилинди. Тижорат банкларининг хорижий валюта билан операциялари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилиши белгиланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа