Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИДА ЙЎҚОЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ТОПИЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 17:48

Бешбўйноқ маҳалласида истиқомат қилувчи 93 ёшли Исоқжон Ибрагимов Андижон тумани Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Маълум бўлишича, у Иккинчи жаҳон урушида қатнашганига алоқадор барча ҳужжатларни жанглардан бирида йўқотган экан. Орадан шунча йил ўтса-да, уларни тиклаш имкони бўлмабди.

— Отахон, хавотир олманг, ҳужжат топилади, — деди Халқ қабулхонаси раиси Дилмуроджон Каримов унга тасалли бериб. — Туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда қидирув ишларини олиб борамиз.

Нуроний мутасаддига ишонди. Аввалдан миннатдорлик билдириб, уйига қайтди. Кўп ўтмай Россия Федерацияси масъул идоралари кўмагида Исоқжон бобога тегишли барча ҳужжатлар юборилди.

Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида туман Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан 1861 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти, яъни 1433 таси ижобий ҳал этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа