Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ХИТОЙНИНГ “GEELY” КОМПАНИЯСИ АҚШНИНГ УЧАР МАШИНАЛАРИНИ СОТИБ ОЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 18:15


Хитойнинг “Zhejiang Geely Holding Group” корхонаси АҚШнинг учадиган автомобиллар ишлаб чиқарувчи “Terrafugia Inc” компаниясининг барча акцияларини сотиб олганини маълум қилди.

Компания бунинг учун АҚШнинг тегишли ташкилотлари розилигини олган. Бироқ битимнинг молиявий томонлари ҳақида маълумотлар ошкор қилинмаган.

“Синъхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, харидор “Terrafugia Inc”га инвестиция киритиш ҳамда учувчи машиналар лойиҳасини мувафаққиятли амалга оширишни зиммасига олган.

Маълумот учун: “Terrafugia Inc” компаниясига 2006 йилда асос солинган бўлиб, у 2019 йилда биринчи учадиган автомашинани бозорга чиқаришни мақсад қилган.

Шартномага мувофиқ, “Terrafugia Inc” АҚШда қолади. Учадиган атомобиллар яратиш ва уни янада такомиллаштириш устида изланишларни давом эттиради.

“Zhejiang Geely Holding Group” Хитойнинг йирик автомобилсозлик корхоналаридан бири бўлиб, у 2016 йилда дунё миқёсида 1,3 миллион дона машина сотган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа