Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

БУГУН ЭРОНДА ЕР СИЛКИНИШИ ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛГАНЛАР ХОТИРАСИГА МОТАМ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.11.2017, 18:18


Ўтган якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида 7,2 магнитудали ер силкиниши бўлди. Бағдоднинг шимоли-шарқидан 204 км ва Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳри ғарбидан 104 км атрофида ер силкинишлари кузатилди. Сўнгги маълумотларга кўра, фалокат оқибатида 445 нафар киши қурбон бўлган, 7,1 минг нафари жароҳатланган.

Кирмоншоҳ шаҳри ҳокимининг ўринбосари Мохтаба Никкердор уй қолдиқлари, вайроналар остидан ҳамон одамлар чиқаётгани сабаб қурбонлар сони ошиши мумкинлигини билдириб ўтди.

Эрон ва Ироқнинг айрим шаҳарлари электр энергиясиз қолди, воқеадан қаттиқ таъсирланган аҳоли ўз уйларида ётишдан қўрқиб ҳамон кўчада тунамоқдалар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа