Му5
48

​ТУРКИЯДАГИ КОНЦЕРТ ТАФСИЛОТЛАРИ: ШОҲРУҲХОН, ЗИЁДА ВА ФЕШН ШОУНИ ТУРКИЯ ХАЛҚИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛДИ?

МАДАНИЯТ 22.11.2017, 17:05
1119
​ТУРКИЯДАГИ КОНЦЕРТ ТАФСИЛОТЛАРИ: ШОҲРУҲХОН, ЗИЁДА ВА ФЕШН ШОУНИ ТУРКИЯ ХАЛҚИ  ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛДИ?

Куни кеча узоқ кутилган воқеа содир бўлди. Яъни “Proart” компанияси ташаббуси билан 18 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Ўзбекистон маданият кунлари” ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида Туркия халқи ва у ердаги ҳамюртларимиз нафақат, ўзбек санъати вакиллари иштирокидаги концерт, балки Ўзбекистондан борган энг машҳур модельерларнинг лисоблар тўпламини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Келинг, биринчи навбатда эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузлари иштирок этган концерт ҳақида маълумот берсак. Салкам икки соат давом этган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, хонанда Шоҳруҳхон ўзларининг энг сара хит қўшиқлари билан келган меҳмонларни ҳурсанд этишди.

Концерт икки миллатнинг мушҳур бошловчилари томонидан олиб борилди. Догкам Эрдем Кутлу ва Лазиза Нозимхоновалар келган меҳмонларга аъло кайфият бағишлаб профессионал даражада вазифаларини адо этишди. Дастур давомида актриса Ҳалима Ибрагимова ва Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг ҳам иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, “Ўзбекистон маданият кунлари” доирасида бўлган FASHION SHOU дастури мода иҳлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлди. 5 нафар ўзбекистонлик машҳур дизайнерлар ўзлари яратган либослар билан барчанинг кўзини қувонтиришди. Бегзод Саидов, Шаҳзода Муҳаммедова, “Gaf”, “Noooza”, “Ozoda” модалар уйи тақдим этган либослар тўплами томошабинлар ёдида узоқ вақт сақланиб қолса, ажабмас.

Туркияда яшовчи ҳамюртларимиз ва Туркия халқи учун ҳақиқий “сюрприз” бўлган байрам кунларида “Sabo” рақс ансанбли ҳам ўзбек миллий рақслари билан иштирок этди.

Бир сўз билан айтганда, икки давлат ижодкорлари ва меҳмонлар учун аъло кайфиятда ўтган тадбир келгусида яна давом этиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар