Му5
50

ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАР ОЛИМ ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ТАРМОҚ

МАДАНИЯТ 23.11.2017, 10:54
1039
ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАР ОЛИМ ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ТАРМОҚ

28-29 ноябрь кунлари Тошкентда ўтадиган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумига ташриф буюрадиган меҳмонларнинг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз...

Андреева Галина Борисовна, Россия Далвта мукофоти лауреати, Халқаро музейлар кенгашининг Россия қўмитаси Президиумининг аъзоси: — “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” медиа-лойиҳаси ўз доираси ва мақсади нуқтаи-назаридан ноёб, дея тан олинган. Ноёб санъат асарлари, бебаҳо қўлёзмалар, умуман бу юртнинг маданий тарихи ва санъати, унинг келиб чиқиши ёки ишлаб чиқариши билан боғлиқ мутлоқ тенгсиз ишлари илк бор шундай кенг географик ва хронолик қамровдаги лойиҳада ўз аксини топаётгани қайта-қайта таъкидланган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёни турли мамалакатлардан келган музей соҳасидаги олим ва мутахассимларни ўзаро тажриба ва билим алмашишига имкон берувчи тармоқни яратди. Лойиҳанинг қимматлилиги, аҳамияти шундаки, кенг кўламли нашриёт дастурини амалга оширади, фильмлар суратга олинади, телевидение ва радиоларда эшиттиришлар тайёрланади, думалоқ стол атрофида давра суҳбатлари бўлади. Натижада дунёга Ўзбекистоннниг бой маданияти ва номоддий меросини кўрсатиб беради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz