Му5
50

​Хориж музейларидаги ўзбек маданияти ва тарихи билан боғлиқ экспонатларнинг аҳамияти ошмоқда

МАДАНИЯТ 23.11.2017, 13:00
652
​Хориж музейларидаги ўзбек маданияти ва тарихи билан боғлиқ экспонатларнинг аҳамияти ошмоқда

Екатерина Терюкова Александровна, Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат дин тарихи музейининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари:

— Россия давлат дин тарихи музейи мамлакатда ягона бўлиб, Санкт-Петербургнинг тарихий марказида жойлашган. Музейдаги доимий экспозициялар ва вақтинчалик кўргазмалар инсоният маданияти – динининг ноёб ҳодиса ва тушунчалари ҳақида сўзлайди.

Музей коллекцияси хилма-хил ва кенг кўламли бўлиб, шубҳасиз, унда Ўзбекистон маданияти ва тарихи билан боғлиқ предметлар муносиб ўрин эгаллайди.

Музей жамоасининг «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» лойиҳасидаги иштироки музей жамланмасининг айнан шу қисмини янада чуқур ўрганишга сабаб бўлди. Ишонамизки, бу унинг аҳамияти ва оммавийлигини оширади.

28-29 ноябрь кунлари Тошкентда ўтадиган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” медиа-форуми иштирокчиларига унум, лойиҳа ташкилотчиларига эса бошлаган ишларида омад тилаймиз!

Шарҳлар