Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

МУНДИАЛДА ИРҚЧИЛИК БЎЛМАСИН!

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 02.12.2017, 12:52

Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати вақтида ҳакам тарихда биринчи бор агар ўйинчиларга нисбатан ирқчилик руҳидаги таҳқирлаш аломатларини сезса, ўйинни тўхтатиш ҳуқуқини олади. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди.

“Албатта, биз ФИФАнинг 2018 йилги жаҳон чемпионати Fair Play руҳида, ҳалол ўйиннинг барча тамойилларига риоя қилинган ҳолда ўтишини истаймиз. Бу футбол майдонидаги ҳаракатларга тааллуқлидир, бироқ биз ҳалол ўйин деганимизда, ирқчиликка қарши кураш ва допингга қарши тадбирларни ҳам эслатиб ўтишимиз керак.

Допингга келсак, барча жамоаларнинг ҳамма ўйинчилари мусобақа вақтида ҳам, мусобақадан ташқари вақтда ҳам WADA томондан аккредитация қилинган лабораториялар иштирокида тегишли намуналарни топширишади. Биз буни ҳамма билади, деб ўйлаймиз ва бу борада ҳалол ўйин тамойилларига, шубҳасиз, риоя қилинади.

Ирқчилик мазмунидаги гап-сўзлар ёки шиорлар борасида ҳам позициямиз аниқ, чунки унга қарши кураш бизнинг устувор вазифаларимиздан бири саналади. Ишонамизки, бундай ҳолатлар қайд этилмайди. Агар бўлса ҳам, унда ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор ирқчилик ҳолатларига қарши курашнинг 3 даражали жараёни амал қилади ва учрашув ҳаками агар қандайдир ирқчилик ёки тоқатсизлик ҳолатлари аниқланса, ўйинни тўхтатиши ёки умуман бекор қилиши мумкин бўлади. Бундай иллатларга йўл қўйиб бўлмайди ва бу борада жуда эҳтиёткор бўламиз.

Биз янги технологиялар ҳам терма жамоаларга, ҳам ҳакамларга фойда келтира олади, деб умид қилмоқдамиз. 2018 йилга жуда оз қолди ва биз бугунги кунда ҳакамларга тўғри, асосланган қарорлар қабул қилишда ёрдам бериш учун янги имкониятларни излаётганимиз мутлақ табиий ҳолдир. Ҳакамларга видеоёрдам тизими (VAR) шу имкониятлардан биридир.

Россиядаги жаҳон чемпионатида видеотакрорларни қўллаш масаласи 2018 йил мартда кўриб чиқилади, бироқ айни вақтда биз бу тизимни қўллаш жуда муваффақиятли бўлганини айта оламиз. Бу тизим ҳакамларга анча жиддий хатоларга йўл қўймасликда ёрдам бермоқда. Пировард натижада барчаси ҳакамлар ва жамоаларга наф келтиради. Шу билан бир қаторда биз дарвозалар ишғол қилинганини автоматик аниқлаш тизимини ҳам қўллаймиз”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА