Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​“ФОРМУЛА-1”НИНГ ЛОГОТИПИ ЎЗГАРДИ

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 02.12.2017, 12:58


“Формула-1” ташкилотчилари пойганинг янги логотипини тақдим қилишди. Аввалги логотип 1993 йилдан шу пайтгача қўлланиб келинганди. 24 йил ичидаги илк янги рамз кейинги мавсумдан қўллана бошланади.

Логотип Абу-Дабида ўтган жорий мавсумдаги сўнгги босқичдан кейин намойиш қилинди. Ушбу логотип пойга тарихидаги ҳисоб бўйича тўртинчисидир. Биринчи логотип 1950 йилдан 1986 йилгача, иккинчиси эса 1987 йилдан 1993 йилгача қўлланган.

2017 йил бошида пойганинг раҳбарияти ўзгарди. Чемпионатга унинг кўп йиллик раҳбари Берни Экклстоун ўрнига Чейз Кэрри раҳбарлик қила бошлади. Уни раҳбар этиб пойганинг янги эгаси – АҚШнинг Libery Media корпорацияси тайинлаган. Кэррига Шон Братчес (ESPN вице-президенти) ҳамда Benetton, Ferrari ва Brawn GP жамоаларининг собиқ техник президенти Росс Браун кўмаклашади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА