Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“PROLOGUE – 2017” ФЕСТИВАЛИНИНГ “ҚИЗИЛ ЙЎЛАКЧА”СИ ҲАМДА ЁПИЛИШ МАРОСИМИДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 02.12.2017, 15:15

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” МА, Ёш киноижодкорлар кенгаши ҳамда Кинемотографияни ривожлантириш маркази томонидан ўтказилаётган III Республика “PROlogue – 2017” кинофестивалининг энг кутилган воқеаси –“қизил йўлакча” ҳамда ёпилиш маросимлари бўлиб ўтди.


30 ноябр куни Ёшлар ижод саройида “PROlogue – 2017” фестивалининг “қизил йўлакча” маросими ташкил қилиниб, унда ўзбек кино оламининг ҳамда шоу-бизнесининг энг кўзга кўринган вакиллари меҳмон бўлишди.


Қизил йўлакчагача Мерcедес – Бенз машиналарда келган машҳурлар, бирма-бир қизил йўлакчадан тантанавор мусиқа садолари билан маросимнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган саҳнага йўл олишди.


Рихситилла Абдуллаев ҳамда Райҳон Уласенова бошловчилик қилишди.


Кетма-кет қизил йўлакчада Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Динейра, Шаҳриёр, Ўзбекистон халқ артистлари Рихси Иброҳимова, Гавҳар Зокирова, актрисалар Саида Раметова, Фотима Режаметова, Дилором Эгамбердиева, Дилноза Кубаева, Асал Шодиева, Нигина Анарбоева, Нигора Каримбоева, Шаҳзода Матчонова Муқаддас Саъдуллаева, Феруза Собитова, Хуршида Арабшоевалар ўтиб туришди.


Актёрлардан эса Карим Мирходиев, Жумадулла Раметов, Фотиҳ Жалолов, Фарҳод Абдуллаев, Азиз Раметов, Алишер Узоқов, Фарҳод Маҳмудов, Алишер Усмоновлар, режиссёрлардан Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Оделшо Агишев, Юсуф Розиқов, Рустам Сагдиев, Муҳлиса Азизовалар бирма-бир қизил йўлакчадан ўтишди.

Ҳар йилгидан ўзгача, катта тайёргарлик билан ўтган “PROlogue – 2017” “қизил йўлакча” маросимидан сўнг, ёпилиш маросими бошланди.


Маросимда Дилноза Кубаева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Раъно Шодиева ҳамда Акбархўжа Расуловлар бошловчилик қилишди.


Ёпилиш маросимида Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ҳамда актриса Дилноза Кубаеванинг “Бор-бор дема” деб номланган қўшиқни биргаликда куйлагани кўпчилик учун кутилмаган чиқиш бўлди.


Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳамда актриса Дилором Эгамбердиеванинг “Бахт ўзи нимадир” таронасини дуэт тариқасида куйлагани давомли қарсакларга сабаб бўлди.

“PROLogue – 2017” да “Энг яхши сценарий” Мафтуна Аллоқуловага “Хоразм жонгинам” фильми учун насиб этди.

“Энг яхши операторлик иши” номинациясида “Лимузин” фильми учун Бахтиёр Атабоев тақдирланди.

“Энг яхши эркак роли учун” учун мукофот Фотиҳ Насимовга “Устунсиз уй” фильмидаги роли учун насиб этган бўлса, “Энг яхши аёл роли”га “Дилемма” фильмидаги ижроси учун Ойпарча Абдуллаева лойиқ топилди.

“Энг яхши режиссёр” номинациясида “Аквариум” фильми учун Ҳасан Алижонов ғолиб деб топилди.

Фестивалга келиб тушган фильмларнинг энг яхшиси деб Мухлиса Азизованинг еттита халқаро кинофестивалда намойиш қилинган “У” фильми топилди, ҳамда бош соврин билан тақдирланди.

Питчинг танловида ўз лойиҳалари билан иштирок этган ёшлар орасидан эса Шерзод Мусаевнинг “Ўгай” ва Муҳаммад Юсуповнинг “Оқ-қора спектакль” лойиҳалари ғолиб деб топилди.

Шунингдек, маросимда таниқли устоз санъаткорлар Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Оделшо Агишев, Юсуф Розиқов, Дамир Салимовга “Ўзбек киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун” мукофоти топширилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА