Му5
46

КОЛЛЕКЦИЯСИДА 302 ДОНА ПУЛ БИРЛИГИ

Рекорд 02.12.2017, 16:28
1396
КОЛЛЕКЦИЯСИДА 302  ДОНА ПУЛ БИРЛИГИ

“Даракчи”нинг “Ўзбекистон рекордлари” китобига киришга даъвогарлардан яна бири журналист Жасур Ҳамроев. Унинг коллекция­сида ўзи саёҳатга борган турли давлатлардан олиб келган 267 дона танга ҳамда 35 дона қоғоз пул бор экан.

— Коллекциянгизни нечанчи йилдан буён йиғасиз?

— 2008 йилда биринчи марта Қоҳирага борганман, шундан буён танга ва пул бирликларини йиғиш одат тусига кирди. Ҳозир коллекциямда евро, рупий, рубль, Сингапур доллари, лира, сомоний, сом, тенге, манат, АҚШ доллари, Шри-Ланка рупийси, юань, Маккао, Замбия ва Таиланд каби бир қатор давлатларнинг пул бирлик­лари бор.

— Барчасини ўзингиз борган шаҳарлардан олиб келганмисиз? Ёки дўстларингиз совға қилганлари ҳам борми?

— Ҳаммасини ўзим олиб келганман.

— Дунёнинг қайси давлатларида бўлгансиз?

— Жуда кўп давлатларнинг шаҳарларида бўлганман. Аввало юртимизнинг барча гўшаларида, кейин Мос­ква, Санкт-Петербург, Дубай, Абу-Даби, Шаржа, Ал-Айн, Қуддус, Қоҳира, Шарм ал-Шайх, Деҳли, Дехрадун, Гургаон, Амритсар, Рожастан, Мумбай, Агра, Пекин, Урумчи, Шанхай, Гонгконг, Макао, Циндао, Куала-Лумпур, Банкок, Паттайя, Сингапур, Сентоза, Куала-Таррагона, Путраджайя, Анқара, Истанбул, Анталия, Эскешеҳер, Боку, Мале, Коломбо, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Вашингтон, Чикаго, Лос-Анжелес, Лас-Вегас, Сан-Франциско, Даллас, Финекс, Сан-Хосе, Санта-Клара,Лондон, Стартфорт, Бермингим, Глазго, Белфаст, Дублин, Эденбург, Париж, Берлин, Кёлн, Бонн, Франкфурт, Гамбург, Барселона, Рим, Торонто, Иорданиянинг бир қатор шаҳарларида бўлганман.

— Бунақада дунёнинг энг кўп шаҳарларида бўлган ўзбек журналисти сифатида ҳам рекорд ўрнатасиз шекилли?

— Балки... Эндиги манзил — Мадрид!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz