Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ “ОЛТИН ТЎП” БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИ

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 05.12.2017, 10:31

Соврин топшириш маросими 2017 йилнинг 7 декабрь куни Францияда бўлиб ўтади.

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2017 йилнинг 7 декабрь, пайшанба куни “Олтин тўп” совринини бешинчи марта қўлга киритади.

Маълум бўлишича, Роналдуга соврин Франциядаги Эйфель минорасида топширилади.

Соврин топшириш маросими 7 декабрь куни “Реал” - “Боруссия” клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси учрашувидан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумки, “Олтин тўп–2017” соврини Франциянинг таниқли нашри “France Football” томонидан тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошларида 30 нафар номзод исмлари эълон қилинганди.

Дарвозабонлар: Ян Облак ("Атлетико"), Жанлуижжи Буффон ("Ювентус"), Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед").

Ҳимоячилар: Серхио Рамос ("Реал"), Матс Хуммельс ("Бавария"), Леонардо Бонуччи ("Милан"), Марсело ("Реал").

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич ("Реал"), Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Тони Кроос ("Реал"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Эден Азар ("Челси"), Иско ("Реал") Килиан Мбаппе ("ПСЖ"), Нголо Канте ("Челси"), Филиппе Коутиньо ("Ливерпуль"), Дрис Мертенс ("Наполи"), Антуан Гризманн "Атлетико").

Ҳужумчилар: Неймар ("ПСЖ"), Пауло Дибала ("Ювентус"), Луис Суарес ("Барселона"), Роберт Левандовски ("Бавария), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Эдин Жеко ("Рома"), Радамель Фалькао ("Монако"), Лионель Месси ("Барселона"), Пьер-Эмерик Обамейянг ("Боруссия" Д), Эдинсон Кавани ("ПСЖ"), Карим Бензема ("Реал"), Криштиану Роналду ("Реал").

Маълумот учун, жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга сўнгги 9 йил давомида Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдулар эга чиқиб келишади. Мессининг “Олтин тўп”лари Роналдуникидан битта кўп.

Бундан олдин Роналду ушбу совринни 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда қўлга киритганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА