Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ВАЗИР РУСТАМ ЖЎРАЕВ ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ ҚАМЧИҚ ДОВОНИГА АМАЛИЙ САФАР БИЛАН БОРДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 06.12.2017, 12:21

Республика ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Фарғона водийсидаги Қамчиқ довонига амалий сафар билан бориб, Тошкент ва Наманган вилоятлари фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва давлат хизматларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги, куч ва воситаларининг шайлиги билан танишди. Вазир қиш мавсумида об-ҳавонинг ноқулай шароитида «Қамчиқ» довонидан ўтувчи йўловчилар учун Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида ташкил этилган фуқароларни қабул қилиш пунктлари ҳолати ва яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини кўздан кечирди.

А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонининг барқарор фаолият кўрсатишини, довон орқали автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатларини таъминлашга жалб этилган хизматларнинг техникалари созлиги, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг тегишли асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати ҳам текширилди.

Қиш мавсумида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонининг узлуксиз фаолият кўрсатиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА