Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

И.М.ГУБКИН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ НЕФТ ВА ГАЗ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА ЎН ЙИЛ ТЎЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 06.12.2017, 13:55

Иван Михаилович Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиали ташкил этилганига ўн йил тўлиши муносабати билан 5 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида мазкур санага бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди.

Университет талабалари ва меҳмонлар иштирок этган ушбу тадбирда олий ўқув юртининг масъул ходимлари, хусусан Тошкент филиали директори М.А.Фёдорович ва директор ўринбосари Абдулла Магрупов ва бошқалар университетнинг юртимизда тутган ўрни, нефт ва газ соҳасини такомиллаштириш борасида етук кадрларни етиштириб, эришаётган ютуқларини эътироф этди.

Маълумки И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Ўзбекистондаги Тошкент филиалига 2007 йил асос солинган бўлиб, бугунга қадар соҳа бўйича етук кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Университетнинг Тошкент филиали ташкил этилганининг ўн йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда олий ўқув юртининг бир қатор фаол талабалари университет ректори томонидан муносиб медаллар билан тақдирланишди.

Шунингдек, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Қашқадарё филиали ҳам ташкил этилгани эътироф этилди.

Тадбир давомида университетнинг иқтидорли талабалари томонидан маданий чиқишлар уюштирилди ва Райҳон Ғаниева, Севара Назархон, Зулайҳо Бойхонова, Шоҳруххон каби халқимизнинг кўплаб севимли санъаткорлари ушбу кечага янада файз бағишлади.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА