Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ ХОМАШЁ РЕСУРСЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 06.12.2017, 15:05


Геология ва минерал хомашё ресурсларини ўзлаштириш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маъно-моҳиятини очишга, инвесторлар ва ер қаъридан фойдаланувчиларга берилаётган имтиёзлар ҳамда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаган ҳолда инвестицион ҳамкорлик имкониятларини ошириш мақсадида 6 декабрь куни пойтахтимизда “Ўзбекистон қаттиқ фойдали қазилмаларининг Инвестицион салоҳияти “ЎЗГЕОИНВЕСТ-2017” мавзуидаги Халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турларини геологик ўрганиш ва конларини ўзлаштиришга чет эл инвестицияларини жалб қилишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3000-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу эса ўз ўрнида олтин, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, нодир ва камёб ер металлари, темир ҳамда бошқа кўплаб қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турларига чет эл инвестицияларини жалб қилишга, республиканинг кон-геология соҳасини либераллаштириш ва шаффофлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Чет эл инвестициялари ҳисобига ўзлаштириладиган истиқболли майдонлар ва конларнинг саралаш мезонлари ва рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сонли яна бир муҳим қарор билан сармоядорларга қаттиқ фойдали қазилмаларнинг 29 та кони ва 111 та истиқболли майдонлари таклиф этилмоқда. Мазкур халқаро анжуман доирасида 20 дан ортиқ хорижий компанияларнинг 50 дан зиёд вакиллари иштирок этишди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА